Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдаги «139 documentary centre» галереясида 29 ноябрь куни Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш кунига бағишланган «Ҳаёт давом этади» фотокўргазмаси очилди. «Чегара билмас шифокорлар» халқаро тиббий-гуманитар ташкилоти ва Республика ОИТСга қарши кураш маркази томонидан тайёрланган кўргазма 6 декабрь (якшанба – дам олиш куни)гача давом этади.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
«Ҳаёт давом этади» кўргазмаси ОИВ ҳамда ОИТСни идрок этиш ва даволаш эволюциясини кўрсатиш, шунингдек, турли мамлакатлардаги одамларнинг ОИВ билан ҳаёт кечираётгани, тест синовлари, даволаш тарихи ҳақида ҳикоя қилади.«Дарё» фотомухбири Дилруҳ Исомиддинова кўргазмадаги суратлар ҳамда қаҳрамонларнинг ҳикояларини жамлаган ҳолда фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Ниири Караго, Кения, 2021
Менга ОИВ ташхиси 60 йилларда қўйилган. Мен касал бўлиб қолган вақтда ҳеч қандай АРВ дорилар йўқ эди. АРВ дорилар биринчи марта пайдо бўлганида, улар менинг ОИВ билан боғлиқ ҳолатим учун фойдалилигини сездим. Шу вақтгача улар менга ҳали ҳам ёрдам беради. Мен ҳар доим дори-дармонларимни қабул қилиб келяпман. Шунинг учун мен ҳозиргача тирикман, — дейди суратдаги Кефа Онянго Окунди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Ниири Караго, Кения, 2021
Стигма таъсирида бемор ўзининг касаллигини янада кескин ҳис қилади. 25 йил олдин даволанишни бошлаганимда, стигма даҳшатли бўлган. Бизнинг жамиятимизда сени лаънатланган ёки ахлоқий жиҳатдан бузуқ одам деб ўйлашар эди... — Жеймс Онянго сўнгги 25 йил ичида ОИВ стигмаси қандай ўзгаргани ҳақида ҳикоя қилади.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Пабло Гарригос, Конго Демократик Республикаси, 2019

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Чарли Касерека, Конго Демократик Республикаси, 2021
«Мен июль ойида касалхонага жиддий, ҳушсиз ҳолатда келдим. Менда пул йўқ эди ва мен ҳозирги соғлом ҳолатимга қайтаман деб ўйламаган эдим. Мен бу касалхонада икки ой ётиб даволандим, – дейди Сара. – Бугун мен яна оёққа туриб, касалхонадан чиқиб кетишга муваффақ бўлдим.

Тиббиёт ходимлари Сарага ОИВ билан касалланганлигини айтганида, онаси ва эри уни ташлаб кетди.

Оилам мени рад этгани туфайли, ҳозир черковда яшаяпман. Яхшиямки, бу ерда мени рағбатлантириш, курашишимни ва даволанишимни тўғри кузатиш учун тиббий гуруҳ бор. Ҳали ҳам фаолиятимни давом эттириш учун барча қобилиятларимни ва кучимни тиклашга умид қиламан.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Пабло Гарригос, Конго Демократик Республикаси, 2019

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Изабел Кортер, Малави, 2019
Юқоридаги суратда ҳаётга умид билан жилмайиб турган қизалоқнинг исми Эстер, у «Чегара билмас шифокорлар»нинг ОИВ касаллиги юқори даражага етган бемори ҳисобланади.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Сара Крета, Конго Демократик Республикаси, 2017

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
МСФ шифокори Патнадаги «Чегара билмас шифокорлар» касалхонасига қабул қилинаётган ОИВ касаллиги юқори даражага етган кичик беморни кўрикдан ўтказмоқда. Сиддҳартҳ Сингҳ, Ҳиндистон, 2021

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Ниири Караго, Кения, 2021

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Жон Каманга Мужанайи ва Мунделе Киква Анжелик – ОИВ билан касалланган жуфтлкнинг портрети. Крис Паннекуке, Конго ДР, 2017

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Изабел Кортер, Малави, 2019

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Изабел Кортер, Малави, 2019

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Изабел Кортер, Малави, 2019
Мен ҳамжамиятимизнинг ўзгаришлар овози бўлишини хоҳлайман. Мен ОИВга чалинган одамларни топиб, касалликдан холи бўлиши учун бу ҳамжамиятни ўзгартиришни истайман. Ўзим ёрдам олганимдан сўнг, кимдир азоб чекаётганини билиб, бу ерда тинч ўтиролмайман, — деб таъкидлайди малавилик Остин.
Остин туман касалхонасида 12 кун ётди ва унга диабет ташхиси қўйилган эди. ОИВ биланкасалланиш каби, бу касаллик бутун умр давомида даволанишни талаб қиладиган ҳолатдир. Остин энди касалхонадан чиқиб, уйига боришга тайёр. Унинг рафиқаси Патума унга нарсаларини читенес, Малавида ишлатиладиган анъанавий матога ўраб йиғишда ёрдам беряпти.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Бен Смол, Мьянма, 2021

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Бен Смол, Мьянма, 2021
Ма Сабаи «Чегара билмас шифокорлар»нинг Моэгаунг клиникасида антиретровирус даволанишдан ўтаётган пайтда чақалоққа отаси қараяпти. 24 ёшли Ма Сабаи ОИВ билан туғилган. МСФ сўнгги йигирма йил давомида Мьянмада ишлаб, молиявий томондан қўллаб-қувватлаган, антиретровирус даволашни амалга оширган ва юқори сифатли тиббий ёрдам, шу жумладан, сил касаллиги каби бошқа касалликларга чалинган ОИВ+ одамларга зарур бўлган хизматларни таъминлаган.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Светлана Невсегда, Россия, 2022

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Санкт-Петербургдаги «Инсонпарварлик ҳаракати»нинг автобуси. Светлана Невсегда, Россия, 2022
МСФ билан ҳамкорлик қилувчи ННТнинг иккита автобуси мобил клиника сифатида жиҳозланган бўлиб, шаҳарнинг турли жойларида аҳолининг заиф гуруҳларига хизмат кўрсатади. Одамлар бу ерга ОИВ, гепатит C, жинсий йўл билан юқувчи касалликларга текшириш, зарур дори-дармонларни олиш, шунингдек, психосоциал ёрдам ва соғлиқни сақлаш бўйича таълим олиш учун келиши мумкин.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Виктория Гендина, Ўзбекистон, 2021

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Виктория Гендина, Ўзбекистон, 2021

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Умида Аҳмедова, Ўзбекистон, 2022

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Мобил лаборатория. Умида Аҳмедова, Ўзбекистон, 2022

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Аҳамиятлиси шуки, 1 декабрь куни соат 16:00 дан 19:00 гача кўргазма ёнида ОИВ, гепатит C ва жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларни аниқлаш бўйича кўчма лаборатория фаолият кўрсатади. Унда аноним, махфий ва бепул текширув, шунингдек, инфекцияларнинг ташхиси ва юқиши ҳақида бемалол маълумот олиш мумкин. Кўчма лаборатория «Чегара билмас шифокорлар» ва Республика ОИТСга қарши кураш марказининг қўшма лойиҳаси бўлиб, диагностика ва даволаш-профилактика ёрдамидан фойдалана олмаётган беморларнинг тестдан ўтишини осонлаштириш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ишлайди.

Маълумот учун, Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни 1988 йилдан бери ҳар йили 1 декабрь куни нишонланади. Шу куни бутун дунё бўйлаб одамлар ОИВ билан касалланганларни қўллаб-қувватлаш ва ОИТС билан боғлиқ касалликлардан вафот этганларни хотирлаш учун йиғилади.

«Шуни унутмаслигимиз керакки, ОИВ билан зарарланган одамларга нисбатан салбий муносабат — эпидемияни яширишдир. Бирдамлик ва хабардорлик ОИВ орқали тарқалишига қарши йўлдир», — дейилади кўргазма тавсифида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди