• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Фото: Париждаги «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» номли кўргазма экспонатлари

    Аввал хабар берилганидек, Парижда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистоннинг қадимий маданияти ва анъаналарига бағишланган иккита кўргазма очилади.

    Шулардан бири, Араб дунёси институтида бўлиб ўтадиган «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» номли кўргазма ҳисобланади. Ушбу кўргазмада 2022 йил 23 ноябрдан — 2023 йил 4 июнгача Ўзбекистон Республикасининг 9 та музейидан 300 дан ортиқ экспонатлар намойиш этилади. Булар — тўқимачилик, кийим-кечак, пойабзал, бош кийим, 19-аср охири — 20-аср ўрталарига оид заргарлик буюмлари, Бухоро амирлиги даврига оид зардўз чопонлар, шунингдек, давлат музейлари коллекцияларидан Туркистон авангардига оид суратлар. Шунингдек, унда Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи коллекциясидан Туркистон авангардининг 24 та рангтасвир асарларини кўриш мумкин.

    Сўнгги уч йил давомида кўргазмаларга катта тайёргарлик ишлари олиб борилган. Бир қанча ўзбек-француз қўшма экспедициялари бўлиб ўтди, улар давомида кўплаб археологик кашфиётлар қилиниб, бир неча босқичда реставрация ишлари олиб борилган.

    Институтнинг биринчи ва иккинчи қаватидан ўрин олган кўргазма 1100 м2 дан ортиқ майдонни эгаллайди. Унда Ўзбекистоннинг чинакам маданий хазиналарини ифодаловчи: ҳашаматли зардўз чопон ҳамда аксессуарлар, қўлда ясалган ёғоч эгар, фируза билан кумушдан ясалган жабдуқлар, бежирим сўзаналар (кашта), гиламлар, ипак адраслар, чиройли заргарлик буюмлари маҳсулотлари, бош кийимлар, машҳур шарқшунос рассомларнинг 20 та асарлари шулар жумласидан. Бу бой тўплам Ўзбекистоннинг тамаддунлар бешиги, маданиятлар ва анъаналар чорраҳаси сифатидаги асл ўзлигини ифодалайди.

    Кўргазма қуйидаги бўлимлардан таркиб топиши қайд этилган:

    Зардўз чопонлар бўлими

    Қуръон суралари битилган чопонлар бўлими

    Каштадўзлик бўлими

    Қорақалпоқ либоси бўлими

    Ипак чопонлар бўлими

    И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи коллекциясидаги расмлар

    Биринчи бўлимда эркаклар миллий либосининг асосий элементларидан бири зардўз чопонларни кўрамиз. Зар тикиш санъати қадимдан ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида кенг тарқалган ва ривожланган бўлиб, 19-асрда Бухоро амирлигида Саид Музаффаруддин Баҳодирхон (1860-1885) даврида ўзига хос ривожланиш даражасига кўтарилган. Бухорода амирларнинг қароргоҳи - Арк қошида махсус устахоналар ташкил этилиб, уларда фақат амир саройига хизмат қилувчи эркак зардўзлар ишлаган. Буюртмачининг ижтимоий мавқейига кўра, эркакларнинг зардўз чопонлари - зартўнлар учта асосий турга бўлинган: дарҳам, бута-дор ва даври-кур. Дарҳам (форсча — дарҳамдигар сўзидан олинган, яъни бир-бирига кирган элементлар) Бухоро саройининг ҳукмдори ва олий мартабали зодагонлари учун мўлжалланган, энг қиммат ва олий ҳисобланган. Ушбу кўргазма ойнасида Бухоро музей-қўриқхонаси коллекцияларидан ўрин олган амир Олимхон ва отаси Абдулаҳадхонлар кийган шу турдаги чопонларни кўриш мумкин.

    Ушбу кўргазманинг ноёб экспонатларидан бири Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» музей-қўриқхонаси коллекциясидаги чопондир. Чопанинг юқори қисми Қуръон суралари билан безатилган. 19-асрнинг охирига оид бу либосни Шайх-ул-Ислом Хива хонлигининг алоҳида кунлари - байрамларда, давлат тадбирлари, шунингдек, фатволар эълон қилинишида кийган. Чопондаги кашталарнинг муқаддас мазмунини ҳисобга олган ҳолда, бунга уни кийган инсон қонун ва адолат доирасида қарор қабул қилади ва фатво айтиш масъулиятини ўз зиммасига олади, деб ишонишган. Бу турдаги чопонларда Қуръон оятлари, Аллоҳ ва пайғамбарларнинг исмлари, шунингдек, рақамлар қўлланилади. Буларнинг барчаси инсонни ёвузликдан ҳимоя қилади, деб ишонилган. Ушбу либослар қатъий махфийлик шароитида яратилган. Ҳеч қаерда хатоларга йўл қўймаслик учун қатъий назорат қилинган.

    Кўргазмада Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз, Нурота, Бухоро каби шаҳарлардаги сўзани каштачилик намуналари намойиш этилади. Каштадўзлик нақшлари жуда хилма-хил, лекин ҳар доим устун бўлган иккита тур мавжуд: гуллар ва юлдузлар. Гул нақшлари Бухоро, Нурота, Шаҳрисабз, Қарши, Фарғона водийси шаҳарларида устунлик қилса, самовий тимсоллар Самарқанд, Ургут, Жиззах, Тошкент, Пскентга хос.

    Кўргазмадаги яна бир бўлимда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи ва Қорақалпоғистон тарих ва маданият музейи Давлат музейи экспонати - қорақалпоқ миллий либоси элементлари тақдим этилган. Витринада Қорақалпоқ келинининг ўзига хос маросим либоси Кўк кўйлекни томоша қилиш мумкин. Қизлар биринчи марта никоҳ ёшида, байрамларда ва тўйларда кўк кўйлак кийишган. Ушбу либос анъанавий Тобелик бош кийими билан кийилган.

    Яна бир бўлимда шойи, ярим ипак ва пахтадан тикилган 24 та анъанавий либослар тақдим этилган. Уларни вилоятлар бўйича учта асосий гуруҳ: Хоразм, Самарқанд ва Бухоро, шунингдек, Тошкент ҳамда Фарғона водийси шаҳарларига бўлиш мумкин.

    19.11.2022, 17:40   Изоҳ (0)   15384
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.