Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президентининг матбуот котиби маълум қилишича, Владимир Зеленский НАТОни Россия томонидан ядро қуроли қўлланилишига йўл қўймаслик учун унга превентив зарба беришга чақирмаган.

«Ҳамкасблар, сизлар ядро васвасига чуқур киришиб кетдингиз, энди эса аслида йўқ жойларда ҳам ядро зарбаларини эшитяпсиз», — деб ёзди Сергей Никифоров ўз Facebook’ида.

Сергей Никифоров

Сергей Никифоров
Фото: Украина президенти офиси

Украина президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, Зеленский превентив чораларни 24 февралгача қўллаш керак бўлгани ҳақида гапирган, «Россия уруш бошлашига йўл қўймаслик учун» «превентив санкциялар» билан чекланиб қолиш керак бўлмагани ҳақида айтган.

Никифоров қўшимча қилишича, «дунёни Запорожье АЭСдаги портлашлар билан шантаж қилиш ва ядро қуролини қўллашга ҳадеб шама қилавериш фақат Россия террорчи давлатининг қўлидан келади».

«Украинадан бундай чақириқларни ҳеч қачон эшитмайсиз», — дея таъкидлади у.

6 октябрь куни кечқурун Украина президенти Австралиянинг сиёсий ва иқтисодий тадқиқотлар билан шуғулланувчи Лоуи институти тадбирида видеоалоқа орқали сўзлаган нутқи катта шов-шувга сабаб бўлди. «НАТО нима қилиши керак? Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолини йўқ қилиш лозим. Лекин энг муҳими, худди 24 февралгача бўлгани каби мен яна бир бор халқаро ҳамжамиятга мурожаат қиламан: агар ядро қуролдан фойдаланилса, уларнинг тақдири нима бўлишини билишлари учун олдиндан зарба бериш керак. Россиянинг ядровий зарбаларини кутиб, улардан кейин зарба бергандан фойда йўқ», — деди Зеленский.

Зеленский превентив ядро зарбасини назарда тутаётгани ёки гап оддий қурол ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади. Бироқ Россия ҳукумати вакиллари унинг баёнотини айнан ядро қуролини қўллашга даъват деб қабул қилди. Хусусан, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина президентининг нутқини «олдиндан айтиб бўлмайдиган даҳшатли оқибатларга олиб келувчи жаҳон урушини бошлашга даъват» деб атади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди