Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб экспорт қилувчи ташкилотларга фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзлар товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилади.

Экспортчи корхоналарни очиқ танлов орқали саралаб, уларни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича «Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури амалга оширилади. Экспортчи корхоналарни саралаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

  • экспортчи корхоналар юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳамда камида сўнгги икки йил давомида фаолият юритаётган бўлиши;
  • охирги 12 ой мобайнида экспорт қилинган тайёр маҳсулот суммаси 1 миллион доллардан ортиқ бўлиши;
  • умумий тушум ҳажмида экспортдан тушум улуши 30 фоиздан юқори бўлиши;
  • экспортга чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар тури 2 тадан ортиқ бўлиши;
  • охирги 12 ой мобайнида экспорт географияси, қўшни давлатларни инобатга олмаган ҳолда, 2 та мамлакатдан ортиқ бўлиши;
  • охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмида муддати ўтган дебитор қарздорликнинг улуши 5 фоиздан кам бўлиши.
Экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширганда нол даражали ҚҚС ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган қисми уларнинг мурожаатига асосан тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида тўлиқ қайтариб берилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Кино
«Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)