Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

7 сентябрь куни «Киночилар уйи»да узоқ кутилган «Талваса» фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Фильм Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги шарафига Ўзбекистон халқига яна бир туҳфа бўлди. Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси ДУК томонидан суратга олинган.

– «Илгари ёшларимизга қисқа метражли фильмлар суратга олишни ишонган бўлсак, энди умид ва ишонч билан тўлиқ метражли фильмларни тақдим эта оляпмиз. Улар ўз устоз ва мураббийларидан олган барча билимларини «Талваса» фильмини суратга олиш орқали амалиётга татбиқ этишга муваффақ бўлдилар. Уларнинг саъй-ҳаракатлари бесамар кетмаслиги ва фильм томошабинларга манзур бўлишига ишонамиз», — деди Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шухрат Ризаев.

«Талваса» фильмини суратга олиш 2020 йил декабрь ойида бошланган ва яқиндагина якунланган.

«Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда шундай фильмларни суратга олиш эркинлиги пайдо бўлганидан жуда хурсандман – нафақат шахслараро, балки энг муҳим мавзуларга ҳам тўхталиб ўтиш мумкин. Мен ишнинг якуний натижасидан жуда мамнунман.

«Талваса» фильмини суратга олишда иштирок этган ҳар бир киши ўзига юклатилган вазифани тўлақонли бажара олди! Барчамиз томошабинларнинг муносабатини интиқлик билан кутяпмиз, фильм уларга ёқади деган умиддамиз», — дейди фильм сценарий муаллифи ва режиссёри Мурод Иноғомов.

Фильм жиноят каби долзарб мавзуга тўхталиб, у Музаффар исмли бош қаҳрамон ҳаёти орқали очиб берилган.

«Менинг қаҳрамоним салбий характерга эга. Фильм давомида у ижобий персонаж сифатида тақдим этилган, лекин охирида у барибир ўзининг ҳақиқий юзини кўрсатади. У иккиюзламачи. Мен ҳаётда бундай одамларни ёқтирмайман, лекин мен учун бундай қаҳрамонни ўйнаш катта шараф!

Худога шукр, атрофимизда худди Саида Раметова ва Теша Мўминов каби актёрлар ижро этган роллардагидек инсонлар, нафақат кинодаги роллардагидек, балки шунчаки яхши инсонлар, яхши фикрлайдиган, яхшиликка интиладиган, яхшиликни улашадиган инсонлар ҳам кўп, — дея ўз роли ҳақида фикр билдирди актёр Умидхўжа Бобохўжаев.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди