Барчанинг ҳаётида ҳеч бўлмаса бир маротаба шундай воқеа юз беради. Шошилинч вақтда ҳамма нарса аксига олади: кийим ғижим, дазмол эса ишламайди. Муаммони бартараф этиш учун эса вақт йўқ. Аммо бу каби ноқулай вазиятнинг олдини олиш имкони бор. The Voice Mag нашри тақдим этган маълумотларга кўра, ғижим бўлмайдган ёзги матолардан тикилган либосларни кийиш масаланинг ечимидир.
Яқинда SuperJob платформаси уй ишлари бўйича аёллар орасида катта сўровнома ўтказди. Маълум бўлишича, энг ёқимсиз уй ишларидан бири — бу дазмоллаш бўлиб, у пол артишдан ҳам кўпроқ фоизни ташкил этди. Респондентларнинг 24 фоизи, агар имкон бўлса, дазмолдан воз кечишини маълум қилди. Бу бутунлай пирофобияда — уйда қурилмани ёқиқ қолдиришдан қўрқиш, ундан ёнғин чиқишидан хавотирланиш эмас, балки эрталаб туриб, у билан кийимларни дазмоллашни истамасликдир.
Аммо бунинг кутилмаган ечими ҳам бор. Буғли дазмол сотиб олиш ёки эрталаб ғижимланган ҳолда уйдан чиқиб кетишга тўсқинлик қиладиган уй ишлари жадвалини тузиш каби маслаҳатларни четга суриб, асосан, дазмоллашни талаб қилмайдиган кийимларга ўтиш керак.
Албатта, ҳамма нарса материалга боғлиқ, кўпинча синтетик матолар камроқ ғижим бўлишга мойилдир. Лекин дўкондаги ёрлиқда ҳар қандай белгиларга эътиборли бўлиш керак.
Полиестр
Полиестрни умуман дазмоллаш мумкин эмас. Унга сув пуркаб, майда ғижимлар йўқолгунча кутган яхшироқ. Ушбу материалнинг камида 65 фоизини ташкил қилган композицияга диққат қилиш керак, шундагина унга ғамхўрлик қилиш муаммо бўлмайди.
Деним (джинси)
Маълумки, джинси матоларни ҳам дазмол қилмасликнинг йўли бор. Аммо ҳақиқий джинси дазмоллашни талаб қилади, таркибига лайкра қўшилган моделлар бунга муҳтож эмас.
Сунъий ипак
У асетат деб ҳам аталади — буни унутмаслик керак, чунки у ҳаётни сезиларли даражада соддалаштириши мумкин. Сунъий ипак табиий ипак каби силлиқ ва ёрқин, фақат дазмолнинг минимал аралашувини талаб қилади. Бир марта буғлангандан кейин узоқ вақтгача дазмолни унутиш мумкин.
Модал
Бу танани совитадиган вискозанинг такомиллаштирилган тури ва шунинг учун ёзги кийим ишлаб чиқарилишида фаол қўлланади. Нозик тузилиши туфайли модал матолар ғижим бўлмайди, шунинг учун уни текис ҳолатда қуритиш ёки буғда озгина ишлов бериш кифоя.