Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2020 йил 4 март куни «Ўзавтосаноат» ва «Фолксваген Груп Рус» компанияси енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш тўғрисида келишув имзолаганди. Компания енгил автомобилларни ҳам ишлаб чиқаришни бошлаши мумкинлиги, аммо бу бозорда зарур шарт-шароитларни талаб қилишини айтиб ўтди.

Фото: CarDiagram

Фото: CarDiagram
Бу ҳақда Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, автомобиль бозорида кўплаб йиллардан бери протекционизм мавжуд эди, шунинг учун сармояларни киритиш имконияти жуда паст эди.

Бу нарса ўзгарганда, Германия ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистонда фаол ишлашни бошлашга тайёр бўлишади, — деди Тило Клиннер.

У 2025 йилгача автомобиль бозорида монополияга барҳам бериш режалаштирилаётганини эслатиб, Германия бунга тайёрланиши ва бу бозорда катта имкониятлар борлигини такидлаб ўтди.

Аввалроқ Volkswagen Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришга қизиқиш билгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди