Sello — бу Ўзбекистон аҳолиси учун интернет харидларнинг ўз логистика тизими ва буюртма топшириш пунктларига эга янги формати.

Янги маркетплейс — бу ҳар ким ўзи учун керакли маҳсулотларни танлаши ва харид қилиши, етказиб бериш хизматидан фойдаланиши мумкин бўлган онлайн платформа: кийим ва пойабзалдан тортиб электроника ва маиший техникага қадар.

Sello.uz Тошкент шаҳрида ўз ишини синов тариқасида бошлади. Пойтахт аҳолисига буюртма бериш учун 15 тоифадаги 10 000 дан ортиқ маҳсулотлар мавжуд.

Sello маркетплейс қандай ишлайди?

1. Турли хил ассортиментга эга кўплаб дўконлар ўз маҳсулотларини битта Sello.uz онлайн платформасига жойлаштиради;

2. Харидор маҳсулотлар ва нархларни солиштириши, керакли маҳсулотларни танлаши ва ўз уйига ёки буюртма топшириш пунктларига етказиб бериш хизматидан фойдаланиши мумкин;

3. Буюртма ўз логистика тизими туфайли харидорга энг қисқа вақт ичида етиб келади.

Буюртма топшириш пункти нима?

Буюртма топшириш пункти (БТП) — бу шаҳардаги махсус жисмоний пункт бўлиб, харидорлар ўз буюртмаларини олиш учун етказиб бериш хизматидан фойдаланиши мумкин. Бу усулнинг қулайлиги шундаки, мижозлар буюртмаларини нафақат ўзи учун қулай вақтда олишлари, балки бу етказиб бериш хизмати арзонлиги туфайли маблағ тежашга ҳам имкон беради.

Sello буюртма топшириш пунктларида сотиб олинган маҳсулотларнинг хавфсизлигини текшириш учун махсус жойлар мавжуд. Бундан ташқари, барча БТПлар кийиб кўриш хоналари билан жиҳозланган бўлиб, харидорлар буюртма қилинган кийимларни кийиб кўришлари мумкин.

Ҳозирги вақтда Тошкентда қуйидаги манзиллар бўйича 6 та Sello буюртма топшириш пунктлари очилган:

1. Мирзо Улуғбек кўчаси, 62 уй;

2. Бунёдкор кўчаси, 2 а уй;

3. Беруний кўчаси, 13 уй;

4. Навоий кўчаси, 69 б;

5. Сергели массиви 8А, 2 уй, 1;

6. Амир Темур шоҳ кўчаси ва Чинобод, 8 бино, 1.

Нима учун Sello?

  • Битта маркетплейсда тақдим этиладиган маҳсулотларнинг кенг ассортименти сизга ҳар хил дўконлардан керакли маҳсулотни қидиришга вақт сарфламасликка, керакли ҳамма нарсани бир жойда буюртма қилишга имкон беради;
  • Ўз логистика тизими маҳсулотларни харидорга қулай ва арзон нархда етказиб беришга имкон беради;
  • Маркетплейс буюртма қилинган товарларнинг хавфсизлиги ва уларнинг сифати учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Sello маҳсулотларининг ассортименти узлуксиз ўсишда давом этмоқда ва етказиб бериш майдони яқин келажакда Тошкент ташқарисида кенгайтирилиши режалаштирилмоқда. Ноябрь ойи бошида Фарғона водийсида 6 та янги буюртма топшириш пунктлари очилади.

Шунингдек, Sello.uz’да махсус таклиф бор — 100 000 сўмдан ортиқ буюртмалар учун буюртма пунктларига етказиб бериш бепул.

Sello маркетплейс қўшимча савдо каналини улашни ва ўз маҳсулотларини интернетда ортиқча қийинчиликсиз сотишни хоҳлайдиган катта ва кичик тадбиркорлар билан ҳамкорлик учун очиқ.

Sello — барча учун маркетплейс.

Батафсил маълумот учун:

Веб-сайт: Sello.uz

Call-center: +99878 113 09 00

Instagram: https://www.instagram.com/sello.uz/

Facebook: https://www.facebook.com/sello.uz/

Telegram: https://t.me/sellouz

Реклама ҳуқуқи асосида.