Uzbekistan Airways Қирғизистон пойтахтига мунтазам қатновлар сонини оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 11 сентябрдан бошлаб Тошкент—Бишкек—Тошкент йўналишида ҳафтасига уч марта — душанба, пайшанба ва шанба кунлари қатновлар амалга оширилади.
Парвозлар жадвали:
- душанба — HY 777: Тошкентдан учиш 15:50, Бишкекка етиб бориш 18:00;
- пайшанба — HY 779: Тошкентдан учиш 15:05, Бишкекка етиб бориш 17:15;
- шанба — HY 779: Тошкентдан учиш 09:00, Бишкекка етиб бориш 11:10.
Тошкент—Бишкек йўналишидаги авиачипталар 1 229 335 сўмдан бошланади. Тошкент—Бишкек—Тошкент йўналишида авиачипталар 2 553 830 сўмдан бошланади. Нархлар 8 сентябрь ҳолатига кўра амал қилади.
Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.