2021 йилнинг 22 июль куни Нью-Йоркда ҳар йили ўтказиладиган iPhone Photography Awards 2021 натижалари эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Afisha.uz» нашри.
Венгриялик фотожурналист Истван Керекеш «Трансилваниялик чўпонлар» фотосурати билан гран-прига сазовор бўлди. Расмда икки ғамгин чўпон қаҳратон қиш фонида қўзиларни ушлаб тургани тасвирланган. Жониворларнинг беғуборлиги атрофнинг хиралиги билан контраст ҳосил қилган.
«Йил фотографи» номинациясида биринчи ўрин «Мулоқот» сурати учун ҳиндистонлик Шаран Шеттига берилди. Унда саҳрода одам ва унинг оти тасвирланган.
Иккинчи ўрин хитойлик фотограф Ден Люга «Марс бўйлаб сайр» номли Марсда юрган астронавтнинг сурати учун насиб этди.
Учинчи ўрин америкалик Жеф Рейнерга «Ҳаводаги сайр» кўчада сакраётган қизчанинг сурати учун берилди.
«Саёҳат» номинацияси бўйича россиялик Татяна Мерзлякованинг «Шимол ёғдуси сеҳри» фотосурати ғолиб бўлди.
Иккинчи ва учинчи ўринларни «Космик саёҳатга тайёргарлик» (Исроил) ва «Мусулмоннинг юраги» (Саудия Арабистони) фотосуратлари эгаллади.
Шунингдек, қўшимча 17 номинация бўйича Австралия, Германия, Бангладеш, Хитой, Греция, Венгрия, Италия, Исроил, Голландия ва бошқа мамлакатлар ғолибларига ҳам совғалар топширилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳар бир номинация бўйича биринчи ўрин эгалари унвон ва сертификатлардан ташқари, олтин, иккинчи ва учинчи ўрин эгалари платинадан ясалган ёмби билан тақдирланади.
Мавзуга доир:
- Bird photographer of the year танловининг финали учун энг яхши фотолар саралаб олинди
- World Photography Awards танловининг энг яхши суратлари тақдим этилди (фото)
- Ёввойи табиатнинг энг яхши суратлари танловида ғолибликни қўлга киритган кадрлар (фото)
- Бева қолган икки пингвиннинг сурати халқаро мукофотга лойиқ кўрилди
Изоҳ (0)