Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Машҳур хонандалар карьерасини бошлаганидан буён қанчалик ўзгарганига тўхталиб ўтамиз.

Бритни Спирс

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бритнига мухлислик қилмаган одам ҳам унинг шахсий ҳаётидаги муаммолардан кейин депрессияга тушгани, мухлислари эса Кевин Федерлайннинг хиёнатидан кейин ажрашгани, сочини калга олдириб ташлагани, зарарли одатлари ва оналик ҳуқуқидан маҳрум қилингани ҳақида яхши билади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Орадан йиллар ўтганига қарамай, унинг ҳаётини изига тушиб кетган деб бўлмайди. Instagram кузатувчилари уни отасидан қутилишга уринаётганига гувоҳ бўлиб келади.

Кристина Агилера

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бритни билан бир вақтда ижод қилган, ҳатто унинг асосий рақиби бўлган Агилера карьерасини бошлаганидан буён бир неча марта имижини ўзгартирган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Йиллар ўтишига қарамай, хонанда кийиниш услуби ва соч турмаги билан эксперимент қилишдан тўхтамайди.

Рианна

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Жей Зининг қўллаб-қувватлаши билан 2005 йилда карьерасини бошлаган Рианна ўзининг маҳорати ва истеъдоди билан миллионлаб мухлислар қалбидан жой олишга улгурган. Имижини замонга мос ўзгартиргани ва бир-биридан хит қўшиқлари эса унинг янада машҳурликка эришишига сабабчи бўлган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Сўнгги марта бундан 5 йил аввал альбом тақдим қилган хонанда айни вақтда ҳам ижод қилишдан тўхтагани йўқ.

Майли Сайрус

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Xanna Montana» мюзиклининг юлдузи ҳам мухлислар кўз ўнгида сезиларли даражада ўзгарган. Аммо у Рианнадан фарқли ўлароқ аста-секин ўзгаришга эмас, кескин бурилиш қилишга қарор қилган. 2013 йилнинг 19 июнида «We can’t stop» клипи тақдим қилинган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Унда қизил помада суртиб, долларлар билан намоён бўлган хонанда Сайрус эканлигига ишониш қийин бўлган.

Алсу

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

1998 йил 15 ёшида карьерасини бошлаган Алсу «Қишки уйқу» сингили билан мактаб ўқувчилари орасида машҳурликка эришган. Биринчи севги, баҳор, ёшлик ҳақидаги қўшиқлар клипларидагидек образини бугунги кунда такрорламайдиган қўшиқчи 2006 йилда турмушга чиққан.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фарзандлари тарбиясига ўзини бағишлагани учун вақтинча ижодий танаффус қилган Алсу айни вақтда карьерасини давом эттирмоқда.

Аврил Лавин

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Дебют «Let Go» номли альбомини 2002 йилда тақдим қилган Аврил ҳаммадек бўлишни истамаганини бир эмас, бир неча марта таъкидлаган. Бўйинбоғ, қалин билакузук тақиб, сочини текис ёйган ҳолдаги образлари дарҳақиқат уни бошқалардан ажратиб турган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Аммо бугунги кунгача унинг имижи бир неча марта ўзгарган. «Nickelback» гуруҳи солистига қора либосда турмушга чиққанига қарамай, кейинчалик аёлларга хос мафтункор макияж ва соч турмагида ҳам оммага кўриниш берган.

Максим

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Икки нафар фарзанди борлигига қарамай, Максимнинг кийиниш услуби ва кўриниши ҳалигача ўзгаргани йўқ.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Унга назар ташлаб, карьерасини бошлаган пайтидек мактаб битирувчиси образини тарк эта олмаётганини билиш мумкин. Аввалгидек фаол эмаслигига қарамай, у томонидан куйланган қўшиқлар ҳали ҳамон хит.

Никол Шерзингер

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Николнинг кўринишига назар ташлаб, ўтган йиллар унинг кўринишига таъсир қилмаган деб ўйлаш мумкин. Хонанда «Pussycat Dolls» гуруҳидаги иштироки вақтидан сезиларли даражада ўзгармаган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Аммо кийиниш услуби ва либос борасидаги танлови аввалгидек эмас.

Кети Перри

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бугунги кунда анча сипо кийим ва соч турмаклари билан кўриниш берадиган хонанда карьерасининг бошида тамоман бошқача бўлган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Мухлислари уни қоп-қора бўялган кўзлар, эркакларникига ўхшаш калта соч турмаги ва ҳозиргидан тамоман фарқ қиладиган либослари билан яхши эслайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар