Белбоғли кураш устаси Мардондек Кимсанов антидопинг қоидаларини бузганлиги сабаб 4 йилга дисквалификация қилинди.
Кимсанов 2019 йилда Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Жанговар яккакураш спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиққан. Мазкур мусобақа вақтида ўзбекистонлик спортчидан олинган қон таҳлилидан кленбутерол тақиқланган моддаси топилган.
Бу ҳақда ITA халқаро агентлигига таяниб, Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги маълум қилди. Шу тариқа Кимсановнинг юқорида қайд этилган мусобақадаги олтин медали ва тўплаган рейтинг баллари бекор қилинди.
Дисквалификация муддати 2020 йилнинг 7 февралидан 2024 йилнинг 6 февралига қадар амал қилади.
Аввалроқ Каратэ бўйича Осиё чемпиони Нодира Жуманиёзова допинг сабабли 4 йилга дисквалификация қилингани маълум бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!