Сентябрь ойида Ўзбекистонда Humans янги уяли алоқа оператори ишга тушди. Компаниянинг асосчиси ва раҳбари Владимир Добринин хизматнинг бепул даври, алоқа сифати ва мобил интернетни тежаш имкониятлари ҳақида «Дарё»га сўзлаб берди.
Нима учун абонентларга хизматдан бепул фойдаланиш муддатини тақдим этишга қарор қилгандингиз?
Бу стандарт ёки анъанавий амалиёт бўлмаса ҳам, дунё тажрибасида тез-тез учраб турадиган ҳолатдир. Компаниялар баланд рақобатга эга бозорларга қисқа вақт ичида кираётган чоғларида улар томонидан бу каби амалиётнинг қўлланилиши истисно этилмайди. Ўзбекистонда бу турдаги маркетинг ёндашуви муваффақиятли кечди, хизмат ишга туширилганидан сўнг 2 ой ичида 600 мингта уланишга эришдик.
Ўзбекистон аҳолиси алоқа бепул бўлган даврда кўп Интернет сарфладими?
Бу давр 2 ойдан ортиқ давом этди. Агар октябрь ойидаги рақамларга назар ташласак, юклаб олинган маълумотларнинг миқдори 2 660 ТБга етди. Биринчи ўринни Telegram (314,5 ТБ), кейин YouTube (303,5 ТБ) ва учинчи ўринни TikTok (246,1 ТБ) эгаллади. Бундан ташқари, октябрь ойида биз рекорд даражадаги трафикни қайд этдик. Шундай қилиб, абонентлардан бири YouTube’да 137,8 Гб сарфлади, иккинчиси Tas-IX зонасидаги сайтларга 79,8 Гб сарфлади, яна бири учун эса Telegram’да 63,4 Гб сарфланди.
Humans’нинг бошқа мобил операторларга нисбатан афзаллиги нималардан иборат?
Humans ҳар бир фойдаланувчи учун ўзига мос тарифларни йиғишга имкон беради. Ўзбекистонда ҳали ҳеч бир оператор бундай таклифни илгари сурмаган. Фойдаланувчи дақиқаларни ва трафик ҳажмини ўзи танлайди ва ўзи созлайди. Шундай қилиб, у фойдаланмаётган хизматлар учун пул тўламайди. Баъзи ҳолларда инсонлар бошқа операторларда мавжуд тайёр тариф режалари бизнинг конструкторимизда йиғилган тариф режаларига кўра қулайроқ, деб ўйлашлари мумкин. Аммо бошқа оператор ўз тармоғи ичида чексиз суҳбатларнинг йўқлини ҳам ҳисобга олиш керак. Ва фақат Humans ўз абонентларига Telegram’га бепул ва чексиз кириш имконини беради.
Нима учун тариф режаларининг одатий моделини рад этдингиз?
Компаниямиз томонидан аниқланган муҳим кузатувлардан бири шу бўлдики, кўплаб мижозлар Humans тарифларининг конструкторини ғайриоддий янгилик сифатида қабул қилдилар. Аммо биз бошиданоқ фойдаланувчиларга тайёр тариф режаларида мавжуд бўлган кераксиз хизматларга пул сарфламаслик имкониятини берадиган қулай хизматни яратишни мақсад қилиб қўйдик. Нима учун фойдаланилмайдиган хизмат учун пул тўлайсиз? Бир марта фойдаланиб кўрганда, киши сезиларли фойда кўради ва бошқа хизмат турларидан фойдаланишни истамайди.
Нима учун айнан Telegram’ни бепул қолдиришга қарор қилдингиз?
Telegram Ўзбекистондаги энг оммабоп дастур бўлиб, у одамлар учун асосий алоқа воситаларидан бирига, янгиликлар манбаига, фильмларни томоша қилиш ва мусиқа тинглаш платформасига айланиб улгурди. Бизнинг тадқиқотларимизга кўра, уяли алоқа операторининг хизматлари доирасида Telegram учун сарф-харажатлар 35%га тенг, шунинг учун уни бепул ишлата бошлаш дарҳол сезилади.
Бошқа иловаларни севадиганлар учун Humans чексиз кириш хизматини тақдим этди. Facebook, Instagram, ВК, Одноклассники, TikTok, Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун 10 минг сўм, Youtube ёки Tas-IX зонасидаги сайтларга ойига 15 минг сўм маблағ ажратишингиз мумкин. Бу катта ҳажмдаги трафикни сотиб олишдан воз кечиб, пулни тежашнинг ажойиб усули. Бепул Telegram + чексиз Tas-IX ёки YouTube + ижтимоий тармоқ — абонент эҳтиёжларининг 99% гачасини қондиради.
Humans ишга туширилганидан сўнг, фойдаланувчилар уланиш билан боғлиқ муаммолар ва Интернет сифати ҳақида шикоят қилдилар. Бунинг сабаби нимада эди?
Стартда жамоамиз техник қийинчиликларни бошдан кечирдилар. Аммо ҳозир улар бартараф этилди, ва мижозга SIM-картани бериш ўртача бор-йўғи 2 дақиқа эгаллайди.
Интернет билан боғлиқ вазиятга эса оддий изоҳимиз бор: чексиз алоқани ишлата бошлаган инсон пулли тарифларни ишлатадиган инсонга қараганда тармоқ афзалликларини бошқача баҳолайди ва улардан бошқача фойдаланади. Абонент базасининг кескин ўсиши (кунига 18 минг мижоз), интернетдан жуда фаол фойдаланиш (стандартдан 10 баробар юқори) — трафик ва алоқа сифатини бир маромда сақлаб қолишда бир мунча қийинчиликларни туғдирди. Бу истеъмол ҳажмларини сақлаб қолиш биз учун қийин кечди. Мобил трафикнинг фаол фойдаланувчилари орасида кунига ҳатто 40 ГБ маълумотни юклаб олиш ҳолатлари учради. Аслида, дунёдаги ҳеч бир тармоқ имконияти бундай истеъмол модели учун мўлжалланмаган. Аммо биз истеъмол ҳажмини бир маромга келитиришга ва мижозларимизнинг 80% дан ортиғига сифатли алоқа тақдим этишга эришдик.
Humans – Сингапур, Нью-Йорк, Москва, Санкт-Петербург ва Минскдаги ваколатхоналаирга эга бўлган халқаро компания. Сизнингча, ўзбекистонлик фойдаланувчи бошқа давлатлардаги фойдаланувчилардан фарқ қиладими?
Ўзбекистон аҳолиси бир-бири билан уяли алоқа воситаси ёрдамида жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан кўпроқ сўзлашади. Шунинг учун, уларга тармоқ ичидаги чексиз суҳбатлар жуда маъқул келиши аниқ. Бундан ташқари, баъзи абонентлар тасодифан жуда кўп пул сарфламаслик учун мобил Интернетни ўчириб қўйиш одатига эгалар. Ёки улар Telegram орқали қисқа хабар юбориш учун алоқани айнан ўша вақт учун ёқиш ҳолатлари тез-тез учрайди.
Энди бундай ҳаракат қилиш шарт эмас. Чексиз иловаларни улаганингизда, трафик тугамайди. Humans’дан Интернет ҳалол ва 32 ёки 64 кбит кўринишидаги умумий чекловлардан йироқдир. Telegram эса барча абонентлар учун бепул.
Реклама ҳуқуқи асосида