18 сентябрь куни жаҳон ва ўзбек санъати юлдузларининг Instagram’даги саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Нилуфар Усмонова фолловерларига янги сурат билан кўриниш берди.

Болливуднинг юлдузли жуфтлиги Саиф Али Хон ва Карина Капур Johnsons Baby брендининг рекламасида суратга тушди.

Жасур Умиров Воҳиджон Исоқовнинг тўйида ёр-ёр айтди.

Севара Назархон мухлислари билан самимий қучоқлашадиган дамларни соғинди.

Улуғбек Раҳматуллаев болаликдаги сурати билан бўлишди.

Дилсўз «Отажон» қўшиғини куйлаб, яна бир келинни ота уйидан кузатиб қўйди.

Дубай амирининг қизи, Дубай аёллар ташкилоти президенти Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум Саида Мирзиёевани ўғил фарзанд кўргани муносабати билан ўзбек тилида табриклади.

Феруза Норматова ота-онаси билан Истанбул шаҳрини айланмоқда.

Юлдуз Усмонова ва Мавлуда Асалхўжаева тўй хизматида учрашиб қолди.

Ситора Фармонова теннис билан профессионал даражада шуғулланишга киришган кўринади.

Дилдора Ниёзова сўнгги пайтларда асосан рўмол ўраган ҳолда кўриниш бериб, мухлисларини ҳайрон қолдирмоқда. Хонанданинг фолловерлари унга рўмол ярашганини таъкидламоқда.

Манзура машҳурликни офатга қиёслади.