Фарғона вилояти Учкўприк туманида «ГАЗ-53» русумли юк машинаси арча дарахтига урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Учкўприк туманида 6 сентябрь куни фуқаро С.М. бошқарувидаги «ГАЗ-53» русумли юк автомашинасини Жалаер қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Натижада юк машинаси йўл четидаги арча дарахтига урилган.
Бунинг оқибатида ҳайдовчи С.М. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Навоийда аёл киши ЙПХ ходимининг бодикамераси ва жезл таёқчасини олиб қўйди. Прокуратура ҳолат юзасидан суриштирув бошлади (видео)
- Самарқандда 19 ёшли ҳайдовчи Lacetti’да 7 ёшли болани уриб юборди. Бола воқеа жойида вафот этди
- Сирдарёда Nexia катта тезликда бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди