Супермодель Карли Клосс, актриса Женнифер Лоуренс ва Рене Зеллвегер сингари юлдузларни табиат мукаммаллик билан сийлаган деб ўйлаганлар янглишади. Сиз қиёфасига ҳавас қиладиган машҳурлар пластик операция қилдирган ёки макияждаги айёрона усуллар билан чиройли кўринишга эга бўлиши мумкин. Визажист Алина Лапина кўзи кичик Голливуд юлдузлари нигоҳи теран бўлиши учун фойдаланадиган макияж усуллари билан бўлишади.

Праймердан фойдаланинг

Фото: Cosmopolitan

Қовоқларга тен суртишдан аввал, праймер суртишни ёдингиздан кўтарманг. Қовоқ териси тез ёғланиши ва намланишини ҳисобга олган ҳолда суртилган бўёқни узоқ вақт давомида туриши ва чапланиб кетмаслиги учун ҳам праймер зарур ҳисобланади.

Smoky eyes схемасидан фойдаланинг

Фото: Cosmopolitan

Классик бўяниш схемасига асосан ташқи қовоқнинг четки бурчагини тўқроқ қилиб бўяш ўрнига, smoky eyes схемасидан фойдаланинг, яъни қовоққа бир текисда тен суртиб кўзнинг контурига урғу беринг.

Пастки қовоқларни ҳам ёддан чиқарманг

Севимли тен бўёғингизни олиб пастки қовоқларни бўянг. Бунда эҳтиёткорлик билан киприк чизиғи бўйлаб урғу беринг. Бу орқали кўзингиз каттароқ ва чиройли кўринади.

Тенни тўғри танланг

Фото: Cosmopolitan

Садаф рангли бўёқ қовоқни осилган қилиб кўрсатиши мумкин. Шунинг учун тери ва кўзингиз ранги, юз шаклингиздан келиб чиқиб индивидуал ёндошинг.

Тушь суртишни унутманг

Фото: Cosmopolitan

Кўзлар катта ва нигоҳлар ўзига хос бўлиши учун тепа ва пастки киприкларга тушь суртишни унутманг. Тен ва тушнинг тўғри танланиши кўзни аслидан катта қилиб кўрсатиши мумкин.

Подводкани эҳтиёткорлик билан чизинг|

Фото: Cosmopolitan

Тушь ва тендан фойдаланганда подводка суртмаса ҳам бўлади, лекин сиз жуда ҳам хоҳлаётган бўлсангиз унда ингичка ва тартибли қилиб суртинг ва стрелкани кўз чизиғи тугаган жойда тўхтатманг.

Қошга шакл беринг

Фото: Cosmopolitan

Қош шакли тўғри танланса, кичик кўзларга ҳам урғу бериши ва осилган қовоқни кўтарилгандек кўрсатиши мумкин. Қошни тўғри, қалин қилиб чизиб олманг. Табиий шаклидан келиб чиқиб тартибга келтиринг.