7 июль куни жаҳон ва Ўзбекистон санъати юлдузларининг Instagram’даги саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова миллий образда мухлисларига кўриниш берди.

Instagram’даги ретро мусиқа аккаунтига маданият вазири Озодбек Назарбековнинг 1995 йилда «Салом, ёшлар» кўрсатувига берган интервьюси жойлаштирилди. Режиссёр Бурҳон Шаропов билан суҳбатда хонанда келгуси йиллардаги ижодий режалари ҳақида сўзлаб берган.

Ҳинд киноси юлдузи Дипика Падуконе турмуш ўртоғи, актёр Ранвир Сингхни туғилган куни билан табриклади.

Шаҳзода фолловерларига ҳиндистонлик киноижодкорлар томонидан суратга олинган «Осмондаги юлдузчалар» фильмини томоша қилишни тавсия этди.

«Браво» кулги жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова бир неча йиллик фарқ билан бир кунда, яъни 7 июль куни икки ўғлини дунёга келтирганини маълум қилди.

Фарзанд кутаётган актриса Асал Шодиева саҳифасига янги сурат жойлади.

View this post on Instagram

🐹

A post shared by @ asalshodieva on

Феруза Жуманиёзова янги қўшиқ яратиш жараёни акс этган видеони мухлисларига тақдим этди.

Шоҳруххон «Девона» деб номланган қўшиғига клип суратга олдирмоқда. Клипда хонанда қўриқчи сифатида кўриниш беради.

View this post on Instagram

#devona🎞📼

A post shared by UZBEKISTAN🇺🇿ALHAMDULILLAH🇺🇿 (@_shohruhhon_) on

Умидахон эса фолловерларини сабрли бўлишга ундади.

View this post on Instagram

Зайтунни сиқсангиз, мусаффо ёғ тортиқ қилади. Меваларни сиқсангиз, лаззатли шарбатлар тортиқ қилади. Демак, ҳаёт машаққатларини ҳис қилсанг ва у ғам-ташвишлари билан сенга босим қилиб, қалбингни сиқса, асло ғамгин бўлма! Чунки Аллоҳ ажр-савобга эришишинг учун сендаги энг ёқимли нарсаларни юзага чиқаришни хоҳламоқда. Шундай экан, сабрдан ёрдам ол!!! Makeup and hair @dilim_makeup_hairstyle 🥰 Dress by @jetaime.uz 😍 #mashallah #alhamdulilah #subhanallah

A post shared by Умидахон (Певица, Singer) (@umidaxonhojieva) on

Ёш актриса Дурдона Қурбонова болалигиданоқ камера билан ишлашни ўргана бошлаган. У фолловерларига болалик пайтида онаси томонидан суратга олинган видеолавҳани тақдим этди.