Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич ўзининг «Менинг ўйиним» номли автобиографик китобида ҳужумчи Криштиану Роналду ва мураббий Жозе Моуриньо ўртасидаги можарони эслади.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Моуриньонинг муносабати мени ҳайрон қолдирди. Испания Кубогида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётгандик. Роналду ён чизиқдан тўп ташланаётган вақтда ўйинчини ушлаб қололмади. Жозе эса бундан ғазабланди. Улар узоқ вақт майдонда тортишди.

Танаффус вақтида кийиниш хонасига қирганимда, Роналдунинг кўнгли ғаш эди, деярли йиғлаётганди. У менга шундай деди: ‘Қанча ҳаракат қилсам ҳам у барибир мени танқид қилаверади’.

Моуриньо келгач, Роналдуни ўйин вақтида қилган ҳаракатлари учун танқид қила бошлади. Аҳвол шу даражага етиб келдики, фақат ўйинчиларнинг аралашувигина жанжалнинг олдини оларди», — деб ёзади Модрич.

Роналду «Реал»да Моуриньо қўл остида 106 та ўйин ўтказиб, 120 та гол урган. Ҳозирда Криштиану «Ювентус»да тўп сурмоқда, Моуриньо эса «Тоттенҳэм»да ишламоқда.

Лука Модрич ушбу мавсумда 22 ўйинда 3 та гол урди ва 5 та голга ҳаммуаллифлик қилди. Унинг «қироллик клуби» билан амалдаги келишуви 2021 йилгача мўлжалланган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар