Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Замонавий инсоннинг ахборот олиш имконияти эвазига деярли ҳаммамиз тўйинмаган ёғ кислоталарининг инсон саломатлиги учун аҳамияти тўғрисида эшитган ёки ўқиганмиз.

Тенгсиз ёғ кислоталари – инсон метаболизмида аҳамиятли иштирок этувчи қатор тўйинмаган ёғ кислоталаридир. Организм кислоталарни бир туридан бошқасига ўтказишга қодир, бироқ у иккала турни ҳам оддий моддалардан синтез қила олмайди, шунинг учун ҳам улар микроэлементлар каби озиқ-овқат таркибида бўлиши шарт. Мазкур бирикмаларнинг асосий вакиллари – омега-3 ва омега-6 бўлиб ҳисобланади.

Фанда тўйинмаган ёғ кислоталарининг кашф этилиши ўтган асрнинг 20 йилларидаги тадқиқотлар билан боғлиқ. Дания олимлари ҳайратланарли ва ҳатто бироз ғалати хулосага келишган. Маълум бўлишича, балиқ ва денгиз ҳайвонларининг ёғларига бой озиқ-овқат истеъмол қиладиган шимолнинг туб аҳолиси деярли атеросклероздан азият чекмас экан. Бундан ташқари, уларнинг қонидаги холестерин даражаси доимо нормал бўлиб қолаверади.

Кейинчалик маълум бўлишича, ҳозирги кунгача эскимослар доимий равишда истеъмол қиладиган балиқ ва тюлень мойи махсус шифобахш хусусиятларга эга бўлиб, таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари мавжуд. Шу билан бирга, тюлен мойи балиқ мойига нисбатан қимматли маҳсулотдир, чунки унинг таркибида кўп миқдорда тўйинмаган ёғ кислоталари мавжуд.

Тюлень мойи бу – мутлақо ноёб маҳсулот бўлиб, у биологик фаол моддаларнинг самарали мослашишидан ташкил топган. Ундаги омега-3 ва омега-6 кислоталарининг нисбати 2:1 оптимал баланс, энг самарали нисбатдир.

Тюлень мойининг ноёблигини тушуниш учун унинг таркибини кўриб чиқиш зарур:• Омега-3 ва омега-6 кислоталарининг оптимал баланси (2:1). Таркибнинг деярли 73 фоизи – тўйинмаган ёғ кислоталари (11 кислота)дан иборат. Таққослаш учун: зиғир мойида улардан фақат учтаси мавжуд.• Ёғда эрийдиган витаминлар: антиоксидантлар сифатидаги А, D, F, К, E витаминлар мавжудлиги.• Микроэлементлар: темир, марганец, кальций, магний, хлор, ёд, бром (ионлар).• Сквален – табиий тўйинмаган углеводород бўлиб, у кўплаб биокимёвий жараёнларда иштирок этади, организмда модда алмашинувини ҳужайра даражасида яхшиланишига ёрдам беради ва табиий онкопротектор бўлиб ҳисобланади. Сквален ҳайвонот олами вакилларидан акула жигарида (60 фоизгача), тюленлар ва бошқа сутемизувчиларнинг баъзи турларининг териси остида учрайди.

Hua Yang товар белгисидаги «Тюлень мойи» биологик фаол қўшимчаси Швейцария илмий-тадқиқот лабораторияси Ф. Ҳоддманн-Ла Кичемонт томонидан ишлаб чиқилган рецепт асосида тайёрланади. Тюлень мойи таркиби катталар учун мувозанатли овқатланиш формуласини тўлиқ акс эттиради деб ҳисобланади. Мазкур маҳсулотнинг олти грамми катта ёшдаги инсон учун зарур бўлган кўп миқдордаги тўйинмаган ёғ кислоталари, витаминлар, ёд ва қисман микроэлементларга бўлган эҳтиёжни қоплайди.

Тюлень мойи асосида турли хил препаратлар ва доривор моддалар тайёрланади. Hua Yang биринчи миллий парафармацевтик товар белгиси «Тюлень мойи» биологик фаол қўшимчасини таркибида тюлень мойи, желатин ва глицерин мавжуд бўлган капсула шаклида таклиф этади. Тюлень мойи организмга бир қатор муаммоларни енгишга ёрдам беради. Унинг асосий таъсирига қуйидагилар киради.

• Ёд танқислигини тўлдиради;• Ёғ ва оқсил метаболизмини нормаллаштиради;• Қонда холестерин концентрациясини камайтиради;• Организм қаришини секинлаштиради;• Яллиғланишга қарши ва антиоксидант таъсирга эга;• Яллиғланиш касалликларида бўғим тўқималари ҳолатига яхши таъсир кўрсатади;• Қалқонсимон без ва қон ҳосил қилувчи органларнинг ишлашига ижобий таъсир кўрсатади;• Қон таркибини яхшилайди ва бойитади;• 2-тоифа диабет хавфини камайтиради;• Тўқималар янгиланиши (тикланиши)ни рағбатлантиради;• Иммунитет ишини рағбатлантиради.

Ўзбекистонда Hua Yang товар белгисининг 17 йиллик фаолияти давомида таклиф этилаётган парафармацевтика маҳсулотларининг турлари биологик фаол қўшимчалар номи 18 тага ўсди. Ўтган йиллар мобайнида товар белгиси маҳсулотларининг юқори сифати ва самарадорлиги тиббиётнинг турли йўналишларидаги тиббий тадқиқотлар юқори натижалари, шунингдек, доимий мижозлар ва тиббиёт мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари билан бир неча бор тасдиқланди.

Саломатлик бу — сиз ва танангиз ўртасидаги муносабатдир. Соғ бўлинг!

Hua Yang парафармацевтик товар белгиси ҳақида батафсил маълумот билан www.huayang.uz сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефон: (+998 97) 751 36 36

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар