АҚШдаги Канзас-Сити ҳайвонот боғи пингвинлари учун санъат музейига экскурсия уюштирилди, деб хабар берди «Korrespondent.net».

Фото: YouTube

Ҳайвонот боғи ходимлари уларни кўришга ҳеч ким келмаётгани учун пингвинлар ғамгин бўлиб қолганини пайқаган. Жониворларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида улар музейга олиб борилган.

Бу дунё ҳайвонот боғлари эътибор етишмаётганидан азият чекаётган пингвинларни хурсанд қилиш учун ноодатий машғулотлар ўйлаб топаётгани билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.