Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги барча гидротехника иншоотларида текширувлар ўтказиш бўйича топшириқ берган. Бу ҳақда давлат раҳбари 5 май, сешанба куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Менинг топшириғимга биноан, ҳозирги кунда тегишли давлат органлари томонидан кучли ёғингарчилик сабабли эрозия юзага келиши мумкин бўлган барча гидроиншоотлар, тўғонлар ва ГЭСларда текширув ишлари олиб борилмоқда», — деди Президент.