Ўзбекистонда 3 май соат 15:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 9 кишига кўпайиб, 2136 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аввалроқ 3 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2127 нафарни ташкил этгани маълум қилинган эди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўққиз нафари вафот этди, 1278 нафари эса соғайган.

Қайд этиш жоиз, 28 апрелдан буён соғайганлар сони айни вақтда касалликдан даволанаётганлар сонидан кўп бўлиб турибди.