Google компанияси коронавирус пандемияси шароитида одамларни кузатиш имконини берадиган сайт яратди. Бу ҳақда компания блогида ахборот берилган.
COVID-19 Community Mobility Reports сайтида Google сервисларидан фойдаланувчиларнинг қаерда экани ҳақида ҳисоботлар бериб борилади. Компания ўз сиёсатига содиқ қолишини, махфийликни кафолатлаши, шахсга доир маълумотларни ошкор этмаслиги, жумладан, геожойлашув ёки контакт ҳақидаги ахборотларни сир тутишни ўз зиммасига олган.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг эпидемиологик маршрути билан танишиш имконияти яратилди
Компания одамлар ҳаракати тенденциялари асосида уларнинг ҳаракатланишини кузатади. Уларнинг муайян жойдаги оммавийлик даражаси фоизларда акс этади, бироқ бу кишилар борган абсолют жойлар эмас. Ҳисоботларда бир неча ҳафта давомида тўпланган маълумотлар, 48-27 соат оралиғидаги энг яхши ахборотлар кўринади.
Ҳозир Google Maps сервисида коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиш нуқталари жойлашади. Ўтган ҳафтада «Яндекс» шундай харитани ишга туширган, унда коронавирус билан касалланганлар, тузалган ва ҳалок бўлганлар сони билан ҳам танишса бўлади. Бундан ташқари, компания ўз-ўзини изоляция қилганлар индексини ҳам намойиш этади. Кўрсаткич қанча юқори бўлса, уйда ўтирганлар сони шунча кўп бўлади.