Ўзбекистоннинг исталган фуқаросидан, хоҳ у кекса бўлсин, хоҳ ёш, қайси байрам дилга яқин ва энг севимли эканлиги ҳақида сўраб кўринг, кўп ҳолларда сиз — Наврўз деган жавобни оласиз. Бу аслида қандай байрам? Ва нима учун уни нафақат ўзбеклар, балки бошқа миллат вакиллари ҳам яхши кўришади?

Эҳтимол, бунга асрлар давомида бизгача етиб келган донолик ва улуғ қадриятлар сабабдир. Ахир, ушбу байрам тарихининг илдизи, қишлоқ хўжалиги ва у билан боғлиқ маданиятларнинг ёзма тарихи пайдо бўлиши даврига бориб тақалади.

Наврўз байрами Ўзбекистонда янги умидлар ва яқин орада кутилаётган янгиликлар билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун ушбу кунда, ҳатто энг чуқур дилхираликларни кечириш, жанжал қилмаслик, кучсиз ва муҳтожларга ёрдам бериш каби хатти-ҳаракатлар одат тусига айланиб, улар инсонларга уйига яхшиликлар келтиришига ишонишади. Яна бир яхши хислат — яқинларни меҳмон қилиш ҳисобланади. Ушбу кунда уй бекалари байрамнинг махсус кўкатли чучвара-ю, сомсаларини пишириши, қозонлардаги хушбўй паловнинг ифори барча жойларга тарқалиши, уйга ташриф буюрган меҳмонларни эса мазали ширинликлар билан меҳмон қилиниши, юртимизнинг ўзига хос бетакрор одати ҳисобланади... Ахир ушбу кунда дастурхонларнинг усти ширинликлар билан тўлиб кетади.

Ушбу гўзал кунда Crafers оиласи сизни Наврўз байрами билан муборакбод этади! Сизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва Ватанимиз узра мусаффо осмонни тилаб қоламиз! Наврўз шодиёнаси сизга кўплаб қувончли онларни ҳадя этишига тилакдошмиз!

Ижтимоий тармоқларда Crafers:

Facebook: https://www.facebook.com/CrafersUz/

Instagram: https://www.instagram.com/crafersuz/

You tube: https://www.youtube.com/channel

Telegram: https://t.me/crafersuz

Маълумот учун тел: +99(871) 207-7-207

Реклама ҳуқуқи асосида.