Коронавирус билан боғлиқ эпидемия суръати ўсиб бораётгани боис Францияда футбол учрашувлари бекор қилиниши мумкин, дея хабар бермоқда RМC.
Бу ҳақда Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран маълум қилган. Айтилишича, учрашувларни бекор қилиш билан боғлиқ ҳолатнинг ҳар бири алоҳида кўриб чиқилади, бунда ўйин ўтказилиши керак бўлган ҳудуд муҳим аҳамият касб этади.
Эслатиб ўтамиз, Франция Кубогининг 4 март санасига белгиланган «Лион» — ПСЖ ҳамда «Сент-Этен» — «Ренн» ярим финал баҳслари ўз муддатида бўлиб ўтади.
Бутун дунёга жиддий хавф солаётган коронавирус тарқалиши сабабли ҳозирча икки мамлакат — Италия ҳамда Швейцарияда футбол учрашувлари бошқа муддатга кўчирилган эди.
Аввалроқ ФИФА раҳбари ушбу вирус туфайли ортиқча ваҳима кўтармасликка чақиргани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!