3 январь, жума куни Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев томонидан видеоконференция алоқа орқали фуқароларнинг қабули ўтказилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Қабулда 18 нафар жисмоний ва юридик шахснинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаати тингланди (мурожаатларнинг 11 таси суд масалалари, 3 таси прокуратура ва 1 таси ички ишлар органлари фаолиятларига ҳамда 3 таси бошқа масалаларга оид).
Бош прокуратура томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.
Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш Бош прокуратурада мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Изоҳ (0)