Одамлар табиатни бўйсундириш ва уни ўз фойдаси учун хизмат қилишга мажбурлашга уриниб келади. Тўғонлар қуради, янги турдаги ўсимлик ва ҳайвонлар яратади, катта шаҳарларни бунёд қилади. Табиат ҳам уларнинг кучига тан бергандек гўё. Аммо у хотиржамликка берилган одамзодга ўз кучи ва қудратини намойиш ҳам қилиб туради. Бу ҳатто арзимас кўринадиган ҳодисаларда кўзга ташланади.

Фото: Big Picture

Токиодаги ушбу дарахт темирдан қилинган тўсиқларга қўллари билан ёпишиб олган.

Фото: Big Picture

Олмахон йўл белгисининг темир устунини эман ёнғоқлари билан тўлдириб қўйган.

Фото: Big Picture

Дарахт йўл белгисини ютиб юборган.

Фото: Big Picture

Сунъий чим қопламасидан ҳақиқий ўт-ўланлар ўсиб чиққан.

Фото: Big Picture

Чирмовуқ шамол мусиқасини ўчириш учун стулга жойлашиб олган.

Фото: Big Picture

Қувурга тушиб кетган жўхори доначаси ниш уриб, кичик пояли ўсимликка айланган.

Фото: Big Picture

Бир ой давомида чим ўсган ҳовлида турган машина ўрнидаги ўтлар қуёш нуридан ҳоли жойда қуриб-қақшаб қолмаган.

Фото: Big Picture

Пиёз машина юкхонасида тўрт ой ётган.

Фото: Big Picture

Спорали ўсимлик ҳисобланувчи йўсин ўрмонда қолдирилган оёқ кийимини қоплаб олган.

Фото: Big Picture

Пўпанак идеал олтибурчак шаклида ўсиб, томни қоплаган ва антиқа кўриниш ҳосил бўлган.

Фото: Big Picture

Ушбу дарахтнинг илдизлари ҳар қандай жойда яшаб қолишга қодир.

Фото: Big Picture

Йўсин қабр тошидаги ёзувларни қоплаб уларга ўзгача ранг берган.

Фото: Big Picture

Дарахтнинг илдизлари йўлакчадаги изларни такрорламоқда.

Фото: Big Picture

Ушбу кактус тўрт йилдан бери томда ўсади.

Фото: Big Picture

Тротуардаги кичкина тешикда ажабтовур кичик боғ барпо бўлган.

Фото: Big Picture