Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида тўй маросимидаги ноодатий тўй кортежи маҳаллий аҳоли эътиборини тортди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

Фото: Видеодан тасвир

Янги келин-куёв тўй кортежи автомобили сифатида анъанавий лимузинлар ёки қимматбаҳо автомашиналар ўрнига баҳайбат юк автомашиналарини танлади.

Тўй бундай юк машиналарига ўрнатилган баланд овозли сигналлар ҳисобига жуда шов-шувга сабаб бўлди.