Алмазбек Атамбаевни таслим бўлишга кўндирган Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асановни «сотқинлиги» учун ишдан бўшатишди, деб хабар беради «Нур.кз».

Фото: «Нур.кз»

Курсан Асанов зиддият кучайиб кетишининг олдини олиш учун Алмазбек Атамбаевни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига таслим бўлишга кўндирган эди.

Кейинроқ полициячига нисбатан хизмат текшируви ўтказилган эди.

Текширув натижаларига кўра, Асанов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Қайд этилишича, Асанов Қирғизистон милицияси манфаатларига хиёнат қилганликда ва ишончни суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.