Хитойнинг i-Space хусусий компанияси Hyperbola-1 тўрт босқичли ихчам ракета ташувчини муваффақиятли учирди. "Korrespondent.net"нинг хабар беришича, орбитага иккита сунъий йўлдош чиқарилган.

Фото: Синьхуа

Ракета Хитой шимоли-ғарбида жойлашган Гансу провинциясининг Сзюцюан космодромидан учирилган. Бу Хитойда хусусий компания томонидан яратилган ракета ташувчининг биринчи марта муваффақиятли учирилиши ҳисобланади.

Hyperbola-1’нинг умумий узунлиги 20,8 метрни, корпуснинг максимал диаметри эса 1,4 метрни ташкил этади. Парвоз оғирлиги 31 тоннани ташкил қилувчи ракета 500км баландликка 260 килограммгача бўлган юкни олиб чиқиши мумкин.

i-Space компаниясига 2016 йилда асос солинган. У кичик ракета ташувчиларни ишлаб чиқариб, унинг арзон нархда, лекин юқори сифатли бўлишига эътибор қаратади.