• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

    1 августдан қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълумот беради.

    Фото: Адлия вазирлиги

    Фото: Адлия вазирлиги

    Улар қуйидагилар:

    1.Фуқаролардан айрим маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланади.

    Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланади.

    Ушбу ҳужжатларни давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар давлат солиқ хизмати органлари, АТБ «Халқ банки», бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали мустақил равишда сўрайди ва олади.

    2. Қўшилган қиймат солиғи ва ягона солиқ тўловчилар сафи кенгаяди.

    Ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши мумкин.

    Календар йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.

    3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги айрим ходимларининг иш ҳақи ошади.

    Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра вазирлик бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентларини бир ярим баравар миқдорида қўлланади.

    Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан вазирлик марказий аппаратининг:

    — фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик иш ҳақига — 30 фоиз;— фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик иш ҳақига — 35 фоиз устамалар белгиланади.Вазирликнинг марказий аппарати ходимлари ойлик лавозим маошига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида хизмат қилган умумий иш стажи учун 3 йилдан 5 йилгача — 10 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача — 20 фоиз, 10 йилдан 20 йилгача — 30 фоиз, 20 йилдан ортиқ — 40 фоиз ойлик устамалар тўланади.

    4.Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ошади.

    Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.

    2019 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

    - иш ҳақи — ойига 223 000 сўм;

    - ёшга доир пенсиялар — ойига 436 150 сўм;болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 436 150 сўм;- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқациз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм этиб белгиланади.Шунингдек, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;

    II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар — пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;

    боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори меҳнатга лаёқациз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланган ҳолда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

    I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.

    5. Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар миқдори ўзгаради.

    - газ таъминоти ташкилотлари томонидан табиий газни сотишдан тушадиган маблағлардан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар, қўшилган қиймат солиғи ва аксиз солиғини чегириб ташлаган ҳолда, 5 фоиз миқдорда амалга оширилади;- «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ корхоналари томонидан электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлардан Жамғармага ажратмалар, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда, 5 фоиз миқдорда амалга оширилади;табиий газ ва электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тижорат банклари томонидан автоматик тартибда амалга оширилади.

    6.Айрим турдаги товарларни маркировкасиз сотиш тақиқланади.

    2019 йилнинг 1 августидан бошлаб, товарлар тоифасидан келиб чиқиб, импорт қилинадиган ва республикада ишлаб чиқариладиган товарларни ҳимояланган белги ва (ёки) нано-молекуляр технологиядан фойдаланган ҳолда босқичма-босқич мажбурий маркировкалаш жорий этилади.

    Бунда 39 турдаги товарлар 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб мажбурий тартибда маркировкаланади.

    7. Телекоммуникация операторлари ва провайдерларига қўшимча кафолатлар берилади.

    Олис ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлашган бюджет ташкилотлари учун телекоммуникация инфратузилмасини яратишни таъминлаган телекоммуникация операторлари ва провайдерларига (мобил алоқа операторларидан ташқари) 10 йил давомида қуйидагилар кафолатланади:

    - уларнинг хизматларидан олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари фойдаланиши;- «Ўзбектелеком» АК томонидан Интернет тармоғига кириш хизматини уланиш жойидан қатъий назар ягона тариф бўйича тақдим этилиши;олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари томонидан мазкур ташкилотларга, шунингдек, ушбу ҳудуддаги аҳоли ва бошқа юридик шахсларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган телекоммуникация воситаларини ўрнатиш учун майдонлар ва инфратузилмаларни беғараз асосда тақдим этиш.

    Шунингдек, телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиқ солинадиган база олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари учун муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини яратишга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилади.

    8.Баҳоловчилар тоифаланади.

    Баҳоловчиларнинг малака даражаси ва баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотларидаги аъзолигидан келиб чиққан ҳолда тоифаланади.

    Тоифалаш натижаларини Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Баҳолаш ташкилотлари ассоциацияси ва Баҳоловчилар жамиятининг веб-сайтларида эълон қилинади.

    23.07.2019, 19:25   Изоҳ (0)   57564
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати пасайиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Яна иссиқ ҳаво оқими кириб келади

    23.07.2019, 18:59

    Россияда ўзбекистонликларни зўравонлик учун жазолаб ўлдирган фуқаро 18 йилга қамалди

    23.07.2019, 18:46

    Қутқарувчилар Навоийдаги уйдан хавфли илонни олиб чиқди

    23.07.2019, 18:33

    Савдо-саноат палатаси ходимлари ҳам Тошкентда доимий прописка қилиниши мумкин бўлди

    23.07.2019, 18:20

    24 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилади?

    23.07.2019, 17:41

    Самарқандлик ҳайдовчилар тўхташ тақиқланган жойда пуллик «стоянка» ташкил қилди (фото)

    23.07.2019, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
    Audio Icon

    Отиб кетилган ёки заҳарланган – XXI асрда Россияда шубҳали тарзда ҳалок бўлган ёки ўлдирилган таниқли шахслар

    13 август, 11:35
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Муллалар ҳаётингизни издан чиқаришига йўл қўйманг”: Нетаньяху эронликларни исёнга чақирди

    Дунё | 13 август, 14:09

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    АҚШ собиқ президентига тегишли уй 5,28 миллион долларга сотилди (фото)

    Лайфстайл | 13 август, 13:51

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    Дунё | 13 август, 13:39

    Илон Маск Ўзбекистонга келиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 13:34

    Шерзодхон Қудратхўжани камситган блогер жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 13 август, 13:26

    “Водий дербиси”, мухлисларга тўла стадион ва сўнгги дақиқалардаги гол: “Андижон” ва “Навбаҳор” ўйинидан фотогалерея 

    Спорт | 13 август, 13:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.