Иордания қироличаси Рания
Рания 1970 йилда оддий оилада дунёга келган. Унинг турмуш ўртоғи Абдуллоҳ II билан қиролнинг қариндошларига тегишли бўлган бир фирмада ишлаш учун келганида танишиб қолган. Севишганлар 1993 йилда оила қурди. Турмуш ўртоғи Иордания тахтини эгаллагач, у ҳам 29 ёшида қиролича деб тан олинган. Ҳозир уларнинг тўрт нафар фарзанди бор.
Рания аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи дунёдаги энг машҳур ва гўзал қиролича ҳисобланади. У ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга. Instagram тармоғида 5 миллиондан ортиқ фойдаланувчи унинг постларини кузатиб боради.Иордания маликаси Ҳайя Бинт ал Ҳусейн
Саудия Арабистони маликаси Амира ал-Тавиль
Малика Амира ал-Тавиль 1983 йилда таваллуд топган. У 18 ёшида собиқ Саудия Арабистони қиролининг жияни шаҳзода ал-Валид ибн Талалга турмушга чиққан. Амира бўлажак турмуш ўртоғи билан талабалигида, журналистлик топшириғини бажараётганда танишиб қолган. У оилали бўлгандан кейин ҳам ўз қизиқишларини ташлаб қўймади, хайрия ишлари билан фаол шуғуллана бошлади. Очлик, қашшоқлик билан курашишдан, Шарқ аёлининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан чарчамади.
Бундан ташқари Амира жамоат жойларида анъанавий араб аёллари киядиган ҳижобни рад этган илк маликалардан биридир. Унинг машина ҳайдаши ҳам қироллик оиласига ёқмаган. Шу сабабли Амира 2013 йилда шаҳзода билан ажрашган. Бироқ араб халқи уни ҳамон Саудия Арабистон маликаси деб ҳисоблайди.
Саудия Арабистонининг маликаси Фотима
Иордания маликаси Нур
Нур 1951 йилда АҚШда туғилган. У турмуш ўртоғи бўлган Иордания қироли Хусайн Ибн Талал учун Ислом динини қабул қилди ва Америка фуқаролигидан воз кечди. Улар 1978 йилда оила қуришган. Эр-хотинлар 20 йил давомида бахтли ҳаёт кечирган. Қирол жиддий касалликдан вафот этгандан сўнг, унинг ўғли Абдуллоҳ II тахтни эгаллаган.
Изоҳ (0)