Давлат раҳбари жорий йилнинг 16—17 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида Хонобод шаҳрида бўлиб, табиати бетакрор бу масканни сайёҳлик марказига айлантириш бўйича кўрсатмалар берган, дея хабар қилади «Халқ сўзи Online».
Айни пайтда ҳудуддаги Хонтоғ адирликларида бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Тез кунларда бу ерда дам олувчилар учун хизмат қилувчи 1000 та дала ҳовлилар, очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, миллий чойхона ва замонавий ресторанлар, спорт майдонлари, қўйингки, дам олиш учун зарур бўлган барча шароитлар барпо этилади.
«Бу ташаббус шахсан мени руҳлантириб юборди, Хонобод шаҳри келгусида энг табаррук қадамжолардан бирига айланади. Боиси давлатимиз раҳбари бу ерда икки марта бўлди. Уларнинг кўрсатмалари асосида барпо этиладиган маскан республикамизда саноқли дам олиш манзиллари қаторидан ўрин олади»,— дейди Избоскан туманидаги «Жонобод чорваси» фермер хўжалиги раҳбари Азизбек Даминов.
Айни пайтда ҳудудга олиб борувчи йўлни шағаллаш, электр энергияси билан таъминлаш ва бошқа қурилиш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)