10 июль соат 17:00 да Яшнобод туманида 42 ёшли Алишер Б. ва 41 ёшли Бахтиёр Д. квартирани гўёки ижарага олиб, аслида у ерда фошиҳахона ташкил қилган. Маълум бўлишича, улар 100 минг сўм эвазига «ёлғиз қолишни истаганлар»га ижарага олинган уйдан жой берган, деб маълум қилади Тошкент шаҳар ИИББ.

Фото: «Anhor.uz»

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 131-моддаси бўйича («Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш») жиноий иш қўзғатилди.

Худди шу куни Учтепа туманида 40 ёшли Шамсиддин М. 300 минг сўм эвазига «ёлғиз қолишни истаганлар»га уйидан жой бергани аниқланган. Ушбу факт бўйича ҳам жиноий иш қўзғатилди.

Ҳозирда юқорида қайд этилган жиноий ишлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.