7 июль, якшанба куни футбол бўйича Африка Миллатлар Кубогининг 1/8 финали доирасида навбатдаги 2 та учрашув якунланди.
Куннинг дастлабки ўйинида Конго терма жамоаси Мадагаскар термасига қарши майдонга тушди.
Беллашувда мадагаскарлик футболчилар Ибраима Амада (9) ва Фанева Андриацима (77) биттадан гол урган бўлса, конголиклардан Седрик Бакамбу (21) ҳамда Шансел Мбемба (90) ўз номига гол ёздириб қўйди.
Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса Конго терма жамоаси Мадагаскарга 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу куни Жазоир термаси Гвинея билан беллашди.
Учрашув давомида Жазоир терма жамоаси вакиллари Юсуф Белаили (24), Рияд Маҳрез (57), Адам Унас (82) томонидан киритилган голлар жазоирликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади (3:0).
Шу тариқа Жазоир мусобақанинг чорак финали йўлланмасини қўлга киритди.
Африка Миллатлар Кубоги
1/8 финал баҳслари
7 июль, якшанба
Мадагаскар—Конго 2:2 (4:2— пенальтилар серияси)
Голлар: 1:0 — 9 Амада, 1:1 — 21 Бакамбу, 2:1 — 77 Андриацима, 2:2 — 90 МбембаЖазоир—Гвинея 3:0
Голлар: 1:0 — 24 Белаили, 2:0 — 57 Маҳрез, 3:0 — 82 УнасЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)