6 июль, шанба куни футбол бўйича Копа Американинг 3-ўрни учун бўлиб ўтган баҳсда Месси етакчилигидаги Аргентина терма жамоаси Чили термасига қарши майдонга тушди.
Беллашув давомида аргентиналик ҳужумчилар Серхио Агуэро (12) ҳамда Пауло Дибаланинг (22) голларига Чили ярим ҳимоячи Артуро Видалнинг 59-дақиқада пенальтидан урган голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа Аргентина термаси Чили устидан кичик ҳисобда устун келиб (2:1), мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.
Қайд этиш жоиз, ўйиннинг 37-дақиқасида иккала жамоа сардорлари Лионель Месси ва Гари Медель ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди ва майдонни муддатидан аввал тарк этди.
Копа Америка—2019
3-ўрин учун баҳс
Аргентина— Чили 2:1
Голлар: 1:0 — 12 Агуэро, 2:0 — 22 Дибала, 2:1 — 59, пенальти, ВидальАргентина: Армани, Фойт, Песселя, Отаменди, Тальяфико, де Паул, Паредес, Ло Чельсо (Фунес Мори, 90), Месси, Дибала (Ди Мария, 67), Агуэро (Суарес, 81)
Чили: Аряс, Медель, Хара (Марипан, 50), Диас, Пулгар, Исла, Босежур, Арангис (Кастилё, 83), Видаль, Варгас, Санчес (Фернандес, 17).
Огоҳлантиришлар: Босежур (16), Видаль (26), Пулгар (45), Песселя (57), Паредес (63), Фойт (79), Тальяфико (90).
Четлатишлар: Медель (37), Месси (37).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!