«Арсенал» Бразилиянинг «Итуано» клуби ҳужумчиси Габриэль Мартинелли трансферини эълон қилди.
Лондонликлар Бразлиянинг 4-дивизиони клубида тўп сурувчи 18 ёшли ҳужумчи билан узоқ йиллик шартнома имзолади.
Goal’нинг хабар беришича, «тўпчилар» футболчи учун 6 миллион фунт тўлаган.
Маълумот учун, Мартинелли 16 ёшида Сан-Паулу клубида дебют ўйинини ўтказиб, 34 та учрашувда 10 та гол уришга муваффақ бўлган.
У жорий йилнинг май ойида Копа Америка мусобақаси олдидан терма жамоа йиғинларига таклиф этилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)