Москва ва Санк-Петербургда 17—29 июнь кунлари Пётр Чайковский номидаги 15-Халқаро танлов бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот хизмати

Унда ўзбекистонлик Ангелина Ахмедова «Яккахон қуйлаш» номинациясида биринчи ва иккинчи турда ғолиб бўлди ва мусиқий турнирнинг финал босқичига чиқди.

Танлов иштирокчиларини баҳолаш Сара Биллингхёрст-Соломон (Янги Зеландия, ҳаят раиси), Ева Вагнер-Паске (Германия), Евамария Визер (Австрия), Эдита Груберова (Словакия), Сюзен Грем, Чарльз Маккей ва Нил Шикофф (АҚШ), Михаил Пётренко ва Албина Шагимуратова (Россия) Матти Салминен (Финляндия), Жонатан Френд (Буюк Британия), Ферруччо Фурланетто (Италия) каби санъат намоёндаларига топширилди.

Танловнинг финал босқичига чиққан номзодлар 28 июнь куни Санкт-Петербургдаги Маринский-2 теартри саҳнасида эълон қилинди. Унда ўзбекистонлик Ангелина Ахмедова россиялик Оксана Майорова билан биргаликда тўртинчи ўринни эгаллаган бўлиб, уларга 5 минг доллар пул мукофоти ва махсус диплом берилади.