Forbes журналининг маълумотларига кўра, бу йил сайёрадаги энг бой одам деб Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос топилди. Журналистларнинг айтишича, унинг активлари 131 миллиард долларни ташкил қилади. Албатта, унинг пули кўп, аммо у инсоният тарихидаги энг бой одам ҳисобланмайди. Бу унвонга Чингизхон лойиқ деб топилган. Бугунги кунда буюк мўғулнинг қай даражада бой бўлганини баҳолашнинг деярли иложи йўқ.
Travel Ask нисбатан энг «камбағал» бойлардан тортиб, энг «бадавлат» бойларгача бўлган рўйхатни тузди.Хэшэнь. 132 миллиард доллар
2. Билл Гейтс. 144 миллиард доллар
Microsoft фирмасининг асосчиси3. Вилгельм де Варрен. Суррейнинг 1-графи. 146 миллиард доллар
XI асрдаги ушбу норман дворяни Англияда катта кўчмас мулк эгаси бўлган. 1086 йилда ўтказилган Domesday Book тадқиқоти натижаларига кўра, де Варенн Англиянинг 13 графлигидаги, хусусан, Сассекснинг обрўли жойлари, Норфолкдаги поместе ва қаср, Саффолк, Ёркшир ва Эссекс шаҳарларида жойлашган ерларга эгалик қилган. Ҳозирги кунда бу кўрсаткич 146 миллиард долларни ташкил этади.4. Жон Жакоб Астор. 168 миллиард доллар
Америкадаги келиб чиқиши немис бўлган биринчи мультимиллионер, савдогар. XIX аср бошида катта монополга айланган ҳамда АҚШ ва Канададаги савдони назорат қилган.5. Алан Руфус. Ричмонднинг биринчи лорди. 195 миллиард доллар
Ушбу ўрта асрлик аслзода амакиси Вилгелм (Англиянинг бўлажак қироли туфайли катта бойликка эга бўлган.6. Генри Форд. 200 миллиард доллар
Ford Motor Company автомобиль компаниясининг асосчиси7. Корнелиус Вандербильт. 202 миллиард доллар
1794 йилда камбағал шотланд оиласида туғилган Вандербильт темир йўл ва юк ташиш саноатида катта миқдорда капитал йиғган.8. Муаммар Каддафи. 212 миллиард доллар
2011 йилда Ливия раҳбари ўз ҳукмронлиги даврида 200 миллиард доллар ўзлаштиргани маълум бўлди. У пулни кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар ва нефть тушумларидан олди.9. Босқинчи Вилгельм. 228 миллиард доллар
Англияда ҳукмронлик қилган биринчи норман. 1066 йил босиб олган. Сассексдан Йоркширгача бўлган ерларни эгаллаган.10. Усмон Али Хон, Асаф Жах VII. 230 миллиард доллар
Ҳиндистондаги Ҳайдаробод князлигининг сўнгги авлоди11. Якоб Фуггер. 277 миллард доллар
Банкир ва савдогар, XVI асрдаги Европанинг энг бой одами12. Император Николай II. 300 миллиард доллар
1894 йилдан 1917 йилгача ҳукмронлик қилган13. Эндрю Карнеги. 337 миллиард доллар
XIX аср охирида АҚШ металлургия саноатини бошқарган14. Жон Д. Рокфеллер. 367 миллиард доллар
1870 йил Standart Оил компаниясига асос солган ва АҚШдаги 90% нефть бизнесини бошқарган15. Манса Муса I. 415 миллард доллар
1312 йилдан 1337 йилгача Мали ҳукмдори бўлган16. Исроил шоҳи Сулаймон. 2,2 триллион доллар
Ўзининг 39 йиллик ҳукмронлиги даврида ҳар йили 25 тоннадан олтин олган17. Император Октавиан Август. 4,63 триллион доллар
Биринчи Рим императори18. Акбар I. 21 триллион доллар
1556 йилдан 1605 йилгача буюк Бобурийлар империясини бошқарган19. Шэн Цзун-Сун. 30 триллион доллар
1067 йилдан 1085 йилгача Хитойни бошқарган20. Чингизхон. Ҳисоблашнинг иложи йўқ
Буюк мўғул ўзининг 21 йиллик ҳукмронлиги даврида 12 миллион квадрат мил ерни эгаллаган
Изоҳ (0)