«Менинг фикрим» порталида бозорларда «арава хизмати»ни тартибга солиш ҳақида петиция эълон қилинди. Бу ҳақда UZ24 хабар қилади.
Мурожаатда айтилишича, бозорлардаги араваларнинг тартибсиз ҳаракати натижасида турли ноқулайликлар ва кўнгилсиз ҳолатлар юзага келмоқда. Бундан ташқари, арава хизмати учун тўловларнинг аниқ белгиланмаганлиги ҳам харидорларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Қайсидир араванинг бир соатлик хизмати учун ўн минг берсангиз, бошқаси ҳудди шу хизмат учун йигирма, хаттоки, ўттиз минг сўмгача ҳақ сўрайди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, барча бозорлардаги арава хизматини тартибга солиш ва уларнинг хизмати учун «фойдаланилган вақт доирасида ягона тўлов ставкалари»ни жорий этишни таклиф қиламиз, деб ёзади муаллиф.
Изоҳ (0)