Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тури доирасида 22 июнь, шанба куни 2 та учрашув бўлиб ўтади.
Куннинг дастлабки ўйинида Миржалол Қосимов қўл остидаги Олмалиқнинг ОКМК жамоаси «Андижон» майдонига сафар қилади. Беллашув соат 18:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, олмалиқликлар аввалги турда «Навбаҳор» билан, «Андижон» эса «Металлург» билан дуранг натижа қайд этганди (1:1).
Шу куни Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби ўз майдонида «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилади. Ўйин соат 19:30 да бошланади.
Қайд этиш жоиз, Жиззах клуби 11-турда «Қизилқум» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди, «Қўқон-1912» эса водий дербисида «Динамо»ни юта олмаганди (2:2).
Мавзуга доир: «Пахтакор» «Қизилқум» дарвозасига жавобсиз 8 та гол урди
Суперлига
12-тур баҳслари
22 июнь, шанба
«Андижон»—ОКМК 18:00
«Сўғдиёна»—«Қўқон-1912» 19:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)