Бангладеш президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги UZTEХ GROUP масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

2009 йилда ишга туширилган корхонада пахтадан аралашма матолар, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Йилига 7 минг тонна ип-калава тайёрланади.

Корхона маҳсулотлари дунё бозорида харидоргирлиги билан ажралиб туради. Маҳсулотнинг асосий қисми Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон каби давлатларга экспорт қилинади. 2018 йил якунига кўра, хориж мамлакатларига 22,67 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Корхона ўз маҳсулотларини Бангладеш бозорларига ҳам етказиб беришни режалаштирган.

Фото: ЎзА

Олий мартабали меҳмон корхона фаолияти билан танишиб, бу ерда замонавий технологиялар асосида пахта толасидан ип-калава ишлаб чиқариш, қадоқлаш ва экспортга йўналтиришгача бўлган жараённи кўздан кечирди.

«Иқтисодиётнинг барча жабҳаларида, хусусан, пахта-тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз», — деди Бангладеш президенти.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА