Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг «Гулбаҳор» чегара-божхона постига қўшни давлатдан кириб келган Ж.А.нинг қўл юклари пост ходимлари томонидан рентген-сканер аппарати ёрдамида назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Текширув давомида мазкур фуқаронинг қўл сумкаси ичида учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, учувчисиз учиш қурилмаларини мамлакатга олиб кириш, сотиш ва махсус рухсатсиз фойдаланиш тақиқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар