Бир вақтлар Брэд Питт ҳамда Женнифер Энистонга тегишли бўлган Беверли-Хиллздаги кошона 49 миллион долларга сотилмоқда, деб хабар беради Forum Daily.
The Wall Street Journal’нинг ёзишича, Питт ва Энистон 2001 йилда уйни 13,5 миллион долларга харид қилган ва орадан беш йил ўтгач хеж-фонд раҳбари Жонатан Бруксга сотиб юборишган. Таъкидлаш керакки, жуфтлик 2000 йилда оила қуриб, 2005 йилда ажрашиб кетишган эди.
Кошона майдони 1115 квадрат метрга тенг бўлиб, унинг ичида 5 та ётоқхона ва 12 та ваннахона мавжуд. 1934 йилда таниқли архитектор Уоллес Нефф лойиҳаси асосида қурилган уй 2006 йилда Кэмерон Диаз иштирокидаги «Байрам» фильмида ҳам намойиш этилган.
Ушбу кошонага қачонлардир Дэнни ДеВито қўшни бўлиб яшаган.
Изоҳ (0)