Сайрга чиққан одам тарихий аҳамиятга эга нарса топаман деб ўйламайди. Агар одамлар эътиборлироқ бўлса, эҳтимол бундай имкон кўпайиши мумкин эди, дея ёзади Travel Ask.
Янги Зеландияда яшовчи Майкл Жонсон яқинда мана шундай топилмага гувоҳ бўлди. У дарё тубида минг йиллардан бери сақланиб келган қуш изларини топди.
Йигит сувда қуш изига ўхшаш нарсани тасодифан кўриб қолганида итини айлантириб юрган эди. Яқинроқ келиб қараганда, излар бир эмас, бир нечта катта жонзотники экани маълум бўлган. У пайтда Майкл буни у қадар муҳим деб ўйламаган, шунчаки телефонида суратга олиб, музей ходимларига кўрсатган.
Музей ходимлари эса бу топилмага у кутганидан кўра кўпроқ эътибор берди. Унга тарихий аҳамиятга эга топилманинг суратини олиб келганини айтишди. Тез орада дарёда қазилма ишлари бошланиб кетди. Изларнинг ҳажми 30х30 сантиметр чиқди.
Изоҳ (0)