Жорий йилнинг 13—17 май кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Исроилнинг Холон технологиялар институти ҳамкорлигида STEMМ (Science – Technology – Education – Mathematics – Medicine) Scientific Program of the Uzbek-Israel Conference конференцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда университет матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Анжумандан кўзланган асосий мақсад қатор соҳаларда, жумладан, комплекс анализ, потенциаллар назарияси, математик моделлаштириш масалалари, инновацион ривожланиш тенденциялари, замонавий рақамли технологиялар, таълим ва тиббиёт соҳаларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бу борада тажриба алмашишдан иборат.
Бугун биз Бухорога йўл оламиз. У ерда халқаро конференция ўз ишини бошлайди. Математика, рақамли тиббиёт, музеёлогия, таълим бериш методикаси каби йўналишларида конференциялар ўтказилади. Шу билан бирга математика–физикага ихтисослашган Қоракўл мактабининг ўқувчилари билан учрашув режалаштирганмиз. 16 май куни эса конференция ўз ишини Тошкентда, ЎзМУда давом эттиради.Шифокор-офтолмологлардан ташкил топган бир гуруҳ исроиллик олимлар 5 кун давомида ўз ҳисобларидан хайрия акциясини ўтказади.
Эдуард Якубов, Холон технологиялар институти президенти
Изоҳ (0)