Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи 89 ёшли Саддинисо ая мактаб ва масжидга 700 та китоб китоб совға қилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Фото: «Халқ сўзи»

— Пиру бадавлат онахонни бутун қишлоқ ҳурмат қилади, — дейди 18-умумтаълим мактаби директори Муҳаббат Шерматова. —Айниқса, яқинда кўрсатган ҳимматлари ёдда қоладиган бўлди. Ҳудуддаги икки мактабга 600 та, Яндама жоме масжидига 100 дона китоб совға қилдилар. Адабиётлар орасида Саъдийнинг «Гулистон»идан тортиб «Калила ва Димна»гача бор. Чингиз Айтматов, Ўткир Ҳошимов, Эркин Воҳидов, Тоҳир Малик, Муҳаммад Юсуф, Maxтумқули каби эл суйган адибларнинг танланган асарлари ва бошқа китоблар маҳалламиз онахонидан ажойиб совға бўлди.

Айтиш лозимки, нафақадаги муаллима Саддинисо момонинг уйларидаги кутубхонада ҳам 1000 дан ортиқ китоб бор.