2019 йил 18 апрель куни Куала-Лумпурда Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов асли Ўзбекистон фуқароси бўлган малай актёри Далер Юсуфга Ўзбекистоннинг Малайзиядаги сайёҳлик бренди элчиси сертификатини тантанали равишда топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берди.
Тадбирда Малайзия ТИВ, Малайзия сайёҳлик компаниялари ва туроператорлар уюшмаси, етакчисш сайёҳлик компаниялари ва мамлакат ОАВ вакиллари, шунингдек, бошқа дипмиссиялар раҳбарлари қатнашди.
Асли Сурхондарё вилоятида туғилган Далер Хамроқулов Малайзияда Далер Юсуф номи билан танилган. У малай шоу-бизнес ва кино оламида юлдузга айланган. Ҳозирда ёшлар орасида «трендсеттер» ҳисобланади. Кино ва мода соҳасида турли мукофотлар билан тақдирланган.
Малайзияда олий таълимни якунлагач, 2010 йил актёр сифатида касбий фаолиятини бошлаган. Қисқа вақт ичида ушбу соҳада катта ютуқларга эришган. Ҳозирда у Малайзия телевидениесида энг истиқболли актёрлардан бири ҳисобланади. 10 дан ортиқ бадиий фильм ва сериалларда суратга тушган. Унинг ижросидаги фильмлар Малайзия, Сингапур ва Индонезиянинг етакчи телеканалларида эфирга узатилади. Шунингдек, у Малайзия мода уйлари ва дизайнерлари билан ҳам ҳамкорлик қилади. Ижтимоий тармоқлар ва фан-клубида 1 миллионга яқин фоллоwерълари бор.
Сайёҳлик бренди элчиси нафақат Ўзбекистоннинг саёҳат имкониятлари борасида фаол ишларни бошлаб юборди, балки Малайзияда Ўзбекистоннинг ижтимоий-маданий ҳаёти ҳақида жамоатчиликда тарғибот ишларини ҳам бошлаб юборган. У доимий равишда Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва меъморий мероси ҳақида фото ва видеоматериалларни интернетга жойлаб боради.
Изоҳ (0)