Замонавий дунёнинг муаммоларидан бир — пластик чиқиндилар таъсирида табиатга етказилаётган зарар ҳисобланади. Буни ҳал қилиш учун чиқиндини қайта ишлаш усулидан фойдаланилди, лекин самара сезилмаяпти. Мисол учун, биргина 2013 йилнинг ўзида АҚШда 254 миллион тонна чиқинди ҳосил бўлган, аммо уларнинг фақат 30 фоизи қайта ишланган. Қолган қисми эса ахлатга ташланган, энди улар минглаб йиллар давомида ўзидан заҳарли газ чиқаради ва океаннинг қайсидир қисмига тушиб қолса, сув жониворларини нобуд қилади. Аммо яқинда Осиё супермаркетларида маҳсулотларни пластик халталар эмас, балки табиий баргларга ўраш ташаббуси билан чиқди, дея ёзади Travel Ask.
Фотогалерея: Осиё супермаркетлари пластик қадоқ ўрнига яна барглардан фойдалана бошлади
×
Изоҳ (0)