Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитойда яшаётган ва эркинлиги турмуш ўртоғи томонидан чекланаётганини эълон қилган Ўзбекистон фуқароси Шодиёна Давлатова тўғрисида ОАВда пайдо бўлган материаллар юзасидан ахборот берди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Унда қайд этилишича, ушбу вазият Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими томонидан назоратга олинган.

«Ушбу ҳамюртимиз ўтган йили апрель ойида Андижон шаҳрида Хитой фуқароси билан қонуний никоҳдан ўтган ҳамда доимий яшаш учун ХХРга учиб кетган. Тез орада ички оилавий низолар туфайли элчихона кўмагида Ватанга қайтган. Лекин кейинроқ ўз хоҳишига кўра яна турмуш ўртоғининг ёнига жўнаб кетган. 31 март куни Ш.Давлатова элчихонага қайта мурожаат қилган ва яшаш шароитлари ва турмуш ўртоғи томонидан зулм қилинаётгани тўғрисида шикоят қилган ҳамда Ўзбекистонга қайтиш истагини маълум қилган», — дейилади ТИВ ахборотида.

Оилавий келишмовчиликлар ва турмуш ўртоғи томонидан берилган ваъдаларнинг бажарилмаслиги туфайли шундай илтимос билан Ўзбекистон фуқароси М.Т. ҳам элчихонага мурожаат қилган. М.Т. воситачи фирма орқали хорижлик билан танишган ва ўтган йилнинг декабрь ойида никоҳни расмийлаштириб Хитойга кетган.

Қайд этилишича, шу муносабат билан элчихона Хитойнинг тегишли ҳукумат органлари билан биргаликда уларнинг Тошкентга қайтишига ёрдам бериш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, айни пайтда Хитойда худди шундай ҳолатга тушган ўнлаб фуқаролар мавжуд. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси томонидан уларнинг шахсини аниқлаш ва консуллик ёрдами кўрсатиш бўйича тегишли ишлар ташкиллаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди